ЖЧ саралаши: Ўзбекистон Туркманистон устидан ғалабага эришди

Спорт

image

Бугун, 6 июнь куни футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатига саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистон миллий терма жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтган ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистон устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ушбу учрашувда киритилган голларга Ўзбекистон миллий терма жамоасидан Ҳусниддин Алиқулов, Остон Урунов ва Шерзод Насруллаев, Туркманистон миллий терма жамоасидан Шаназар Тиркишев муаллифлик қилди.

Маълумот учун, Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон миллий терма жамоасига қарши 11 июнь куни Теҳронда баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон футбол Туркманистон Жаҳон чемпионатига саралаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made