ЖЧ-2026да иштирок этмайдиган юлдузлар маълум бўлди
Спорт
−
20 Ноябрь 2951 2 дақиқа
2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган жамоалар сони 48 тага етган бўлса-да, айрим машҳур футбол юлдузлар ҳозирга келиб Жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги аниқ бўлиб улгурди. Улар қаторида Премьер-лига, Ла Лига ва А Сериянинг кўзга кўринган юлдуз футболчилари ҳам бор.
Собослаи: Венгрия терма жамоаси саралашда Португалияга ва Ирландия билан бир гуруҳдан ўрин олган ҳолда сўнги турларгача плей-оффга чиқиш имкониятини сақлаб келаётган эди, бироқ Ирландияга ҳал қилувчи баҳсда имкониятни бой бергандан сўнг, “Ливерпуль” юлдузи Доминик Собослаи Жаҳон чемпионатида иштирок этолмаслиги расман аниқ бўлди.
Влаҳович ва Митрович: Сербия таркиби кучли бўлишига қарамай, Влаҳович, Митрович, Йович, Тадич ва бошқа юлдузлар плей-офф босқичига чиқолмайди. Яқинда мураббий этиб тайинланган Пауновичнинг жамоаси Жаҳон чемпионатидан четда қолади.
Облак: Словения дарвозабони Ян Облак Жаҳон чемпионатида биринчи марта қатнашмайди. 37 ёшли “Атлетико Мадрид” дарвозабони терма жамоаси билан саралашни жуда муваффақиятсиз ўтказди.
Кварацхелия ва Мамардашвили: Грузия юлдузлари Хвича Кварацхелия ва Георгий Мамардашвили етакчилигидаги Грузия терма жамоаси Испания ва Туркия билан гуруҳдан ўрин олган ҳолда, мундиал йўлланмасида мосуво бўлди. Шу сабабли, ПСЖ ва “Ливерпуль” юлдузлари Шимолий Америкадаги турнирда қатнашмайди.
Лукман ва Осимҳен: Нигерия терма жамоаси CAF плей-офф финалида Конго ДРга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди. Натижада Осимҳен ва Лукман Жаҳон чемпионатида иштирок этолмайди.
Мбемо ва Этта Эйонг: Премьер-лига юлдузи Бриан Мбемо ва Ла Лига вакили Этта Эйонглар ҳам ўз терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатида иштирок имкониятида маҳрум бўлди.
Маълумот учун, Ўзбекистон, Иордания, Кабо-Верде, Кюрасао ва Гаити каби жамоалар ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Live
Барчаси