ЖЧ-2026: Бугун Ўзбекистон Шимолий Корея билан ҳисоб-китоб қилади
Спорт
−
19 Ноябрь 2024 10737 1 дақиқа
Бугун, 19 ноябрь куни футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралашнинг 3-босқич 6-тури доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) билан баҳс олиб боради.
Жамоалар шу вақтга қадар ўзаро 10 марта тўқнаш келган бўлиб, баҳслардан 7 тасида Ўзбекистон, 1 тасида Шимолий Корея ғалаба қозонган. Яна 2 та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 17-7 Ўзбекистон фойдасига.
Жамоалар охирги марта шу йилнинг 5 сентябрида Тошкентда тўқнаш келган ва ўша учрашувда 1:0 ҳисобида мезбонлар ғалаба қозонган. Ҳозирга вақтда Ўзбекистон “A” гуруҳида 10 очко билан 2-ўринни банд этиб турган бўлса, 2 очкога эга бўлган корейслар охирги поғонани эгаллаган.
Маълумот учун, КХДР-Ўзбекистон ўйини Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади. Учрашувга Лаос пойтахти Вьентьян шаҳридаги “Лао” стадиони мезбонлик қилади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025