Жазоирнинг вақтинчалик Президенти тайинланди
Олам
−
10 Апрель 2019
4128Жорий йилнинг 2 апрель куни Жазоир Президенти Абдулазиз Бутефлика ўз лавозимидан истеъфога чиққан эди.
Жазоир парламенти ҳам Бутефликанинг истеъфосини тасдиқлаб, президентлик ўрни бўшлигини маълум қилди. “Al Arabiya” хабарига кўра, шундан сўнг мамлакат Миллат кенгаши раҳбари Абдулқодир Бенсаллаҳ Жазоирнинг вақтинчалик Президенти деб эълон қилинди.
Маълумотларга кўра, мамлакат парламенти йиғилишида Бенсаллаҳнинг Президентликка тасдиқланиш жараёни “An-Nahar” телеканали жонли эфирида ёритилган.
Қайд этиш керак, Мамлакат президентлигига сайловлар жорий йилнинг 18 апрель куни ўтказилади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023