Жазоирдаги ўрмон ёнғинлари оқибатида 34 киши ҳалок бўлди
Олам
−
26 Июль 2023 3411 1 дақиқа
Жазоирдаги ёнғинларда камида 34 киши, жумладан, Миллий халқ армиясининг 10 нафар аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Шимолий Африка Республикасининг Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, ўрмон ёнғинлари мамлакатнинг камида 11 вилоятини қамраб олган. Оловни ўчиришга саккиз мингдан ортиқ ходим ва 529 та махсус техника, жумладан, Бe-200 амфибия самолёти жалб қилинган.
“Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан табиий ёнғинлар содир бўлган вилоятлардаги вазият доимий мониторинг қилиниб, маҳаллий аҳолини хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда”, дейилади ИИВ ахборотида.
Жазоир Президенти Абдулмажид Теббон қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Жазоирнинг шимоли ва шарқида иссиқ ҳаво туфайли табиий ёнғинлар авж олди. Айрим ҳудудларда термометр кўрсаткичи Цельсий бўйича 48 даражагача кўтарилган. Вазият кучли шамол туфайли янада мураккаблашган.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь