Жазоирда болалар уйи ёниб кетди. 10 дан ортиқ қурбон бор
Олам
−
16 июл 1358 2 дақиқа
Жазоир пойтахти яқинидаги болалар уйида содир бўлган ёнғин оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлиб, яна 19 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 16 июль маҳаллий вақт билан 03:30 да Жазоир пойтахтининг шарқидаги Муҳаммадия коммунасида жойлашган болалар уйида юз берган. Маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида қурбонлар сони 11 нафарга етган, жароҳатланганлар эса 19 кишини ташкил қилган. Қутқарув хизматлари воқеа жойига етиб борган. Ёнғинни бартараф этиш учун олтита ёнғин ўчириш машинаси, олтита тез ёрдам бригадаси ҳамда махсус техникалар жалб қилинган.
Дастлаб ҳодиса оқибатида 16 киши жароҳат олгани маълум қилинган. Кейинчалик жабрланганлар сони ошган. Уларнинг айримлари куйиш жароҳатлари олган, баъзиларида тутундан заҳарланиш ва нафас олиш билан боғлиқ муаммолар кузатилган. Шунингдек, қутқарувчилар ёрдамга муҳтож бўлган беш кишини бинодан олиб чиқиб, хавфсиз ҳудудга эвакуация қилган.
Ҳозирда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда. Қутқарувчилар бино ҳудудида қидирув ва текширув ишларини давом эттирмоқда. Жазоир Бош вазири Сифи Ғреб шифохонага бориб, жароҳатланганларнинг ҳолидан хабар олган.
Таъкидлаш жоиз, сўнгги кунларда Жазоирда кучли иссиқ тўлқинлари кузатилмоқда. Бу эса мамлакат бўйлаб кўплаб ёнғинлар юзага келишига сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг жануби-шарқидаги Фуцзянь вилоятида жойлашган пойабзал фабрикасида чиққан ёнғин оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлган эди.
Live
Барчаси