Жазоир ҳам “Barbie”га қарши
Маданият-санъат
−
16 Август 2023
10790Жаҳон кинотеатрларига чиққан ва катта маблағ жамғариб улгурган “Barbie” фильми Жазоирда ҳам тақиқланди. Бу ҳақда “Euronews” нашри хабар берди.
Фильм бир неча ҳафтадан бери Жазоирнинг баъзи кинотеатрларида намойиш этилаётган эди. Аммо кейинчалик мамлакат Маданият вазирлиги кинотеатрлардан ушбу Голливуд блокбастерини зудлик билан олиб ташлашни сўради.
Расмий манбанинг таъкидлашича, фильм ахлоқсизлик ва Ғарб маданиятини тарғиб қилади. Бу эса Жазоирнинг диний ва маданий эътиқодларига тўғри келмайди.
Эслатиб ўтамиз, Ливан ва Қувайт ҳам худди шундай сабабларга кўра ўтган ҳафтада фильмни тақиқлаган эди. Ундан аввал эса Вьетнам хаёлий дунё харитаси саҳнасида Хитойнинг баҳсли Жанубий Хитой денгизидаги даъволари кўрсатилгани учун “Barbie”ни таъқиқлаган.
LiveБарчаси