Жазирама яқин! Ўзгидромет 11 ҳудуд аҳолисини огоҳлантирди

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг 25-29 июнь кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди. 

Маълумотларга кўра, 25-29 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши сабабли, қуйидаги ҳудудларда:

25-28 июнда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида 42-44° гача;

25-29 июнда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 43-45° гача;

26-29 июнда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида 40-42° гача кўтарилади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

719

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг