Бакудаги Жаҳон кубоги Синдоровнинг мағлубияти билан тугади
Спорт
−
10 Август 2023
4596Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон кубоги баҳслари давом этмоқда. Бугун, 10 август куни мусобақа доирасидаги 1/16 финал учрашувининг 2-партия ўйинлари бўлиб ўтди.
Унда мазкур босқичга қадар етиб келган ягона ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров Ҳиндистон вакили Аржун Эригаисига қарши иккинчи ўйинни ўтказди.
Кеча дастлабки партияда дуранг билан қаноатланган Синдоров бугунги баҳсда рақибига имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақадаги иштирокини 4-босқичда якунлашга мажбур бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон шахматчилари учун Бакудаги Жаҳон кубоги ўз ниҳоясига етди.
Маълумот учун, мукофот жамғармаси 2,5 миллион АҚШ долларидан зиёд бўлган мазкур нуфузли мусобақа 24 августга қадар давом этади. Жаҳон кубогида 1-ўринни қўлга киритган шахматчи 111 минг, 2-ўрин соҳиби 80 минг, 3-ўриндан жой олганлар 50 минг доллар билан тақдирланади. Шунингдек, мусобақада учта совринли ўринни эгаллаганлар 2024 йили шахмат тожи учун курашадиганлар қаторига киритилади.
Эслатиб ўтамиз, 3 август куни Нодирбек Абдусатторов Жаҳон кубогининг 1/64 финал баҳслари доирасида рейтингда ўзидан 60 поғона пастда бўлган туркиялик рақибига имкониятни бой бериб қўйган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь