Жавоҳир Синдоров машҳур киберспорт жамоаси аъзосига айланди (видео)
Спорт
−
10 Май 5524 1 дақиқа
Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров дунёга машҳур киберспорт жамоаси “Vitality” билан шартнома имзолади. Бу ҳақда “UzChess” лойиҳаси матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, “Vitality” шахмат турнирлари учун ўзбекистонлик гроссмейстерни ўз сафига қўшиб олган. Ушбу жамоада франциялик шахматчи Максим Ваше-Лаграв ҳам бор.
Маълумот ўрнида, ушбу жамоа “Counter Strike” бўйича охирги 5 та турнирдан бери зафар қучиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, яна бир ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов NAVI, яъни “Natus Vincere” жамоаси билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси