Жавоҳир Синдоров Каруана билан дуранг ўйнади

Спорт

image

Бугун, 11 апрель куни ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров 2026 йилги Номзодлар турнирининг 11-турида қора доналарда ўйнаб, америкалик гроссмейстер Фабиано Каруана билан дуранг ўйнади. У ҳамон 8,5 очко билан турнирда етакчилик қилмоқда.

Тур якунларига кўра, бошқа партиялардаги натижалардан келиб чиқиб, жадвалнинг юқори қисмида жиддий ўзгаришлар юз бермади. Пешқадамлар асосан муроса йўлини танлади, бу эса ўзбекистонлик гроссмейстер учун қўл келди.

Эртага, 12 апрель куни бўлиб ўтадиган 12-турда Синдоров оқ доналарда Ҳикару Накамурага қарши дона суради.

Маълумот учун, 2026 йилги Номзодлар турнири 29 мартдан 15 апрелга қадар Кипрда бўлиб ўтмоқда ва унда сайёранинг саккиз нафар энг кучли гроссмейстери иштирок этмоқда. Иштирокчилар икки даврада (14 тур) баҳс олиб боради. Ғолиб амалдаги жаҳон чемпиони Доммаражу Гукеш билан шахмат тожи учун ўйинда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Турнирнинг соврин жамғармаси 700 минг еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалги турда Синдоров турнирдаги олтинчи ғалабасини қўлга киритиб, тарихга кирганди ва бу 2013 йилдан бери ушбу турнир учун рекорд натижа бўлди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Жавоҳир Синдоров Фабиано Каруана

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг