Номзодлар турнири: Синдоров иккинчи бор Прагнанандҳани мағлуб этди  

Спорт

image

Кеча, 9 апрель куни Кипрда Номзодлар турнирининг 10-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ўзбекистонлик гроссмейтер Жавоҳир Синдоров ушбу турда ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳага қарши дона суриб, ғалаба қозонди.

Ушбу ғалабадан сўнг Синдоровнинг очколари сони 8 тага етди ва энг яқин таъқибчисидан 2 очкога олдинлаб кетди. Эндиликда Синдоров 11 апрель куни 11-тур доирасида АҚШлик Фабиано Краунага қарши қора доналарда ўйнайди.

Маълумот ўрнида, ушбу турнирдаги ғолиблик Жаҳон тожи учун ўйнаш имкониятини беради.

Эслатиб ўтамиз, ўтган турда Синдоров германиялик Маттиас Блюбаум билан дуранг натижа қайд этганди.

Рамазон Усанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ғалаба Жавоҳир Синдоров турнир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг