Жавоҳир мени масхара қиларди – Ассаубаева
Спорт
−
11:51 2269 1 дақиқа
Қозоғистонлик шахматчи Бибисора Ассаубаева Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида бўлиб ўтаётган Tech Mahindra Global Chess League-2026 жамоавий турниридаги илк ғалабаси ҳақида фикр билдиркан, ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоровни ҳам эслаб ўтди.
“Ниҳоят, ушбу турнирдаги биринчи партиямда ғалаба қозондим. Баъзида ўзим ўйнайдиган услуб туфайли бу ҳеч қачон содир бўлмайди, деб ўйлардим. Кеча эса Жавоҳир мен билан ҳазиллашиб: “Балки, ғалабаларимдан бирини сенга беришим керакдир, чунки менда улар жуда кўп”, деди. Аммо энди ўз ғалабам бор, деб ўйлайман ва жамоамиз ўйинда ғалаба қозонганидан жуда хурсандман”, дейди шахматчи.
Турнирнинг саккизинчи турида Бибисора Ассаубаева аёллар ўртасидаги баҳсда россиялик Полина Шуваловани 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа у биринчи турдаги мағлубияти учун реванш олди.
“FYERS American Gambits” жамоаси “Ganges Grandmasters” устидан 13:5 ҳисобида ғалаба қозонди. Ассаубаева учрашувнинг энг яхши ўйинчиси учун индивидуал мукофотга ҳам сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Жавоҳир Синдоров ва Бибисора Ассаубаева Ҳиндистон давом этаётган жамоавий турнирда бир жамоада иштирок этмоқда.
Live
Барчаси