Жавлон Ваҳобов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимини тарк этди
Жамият
−
02 Апрель 2023
13109Жавлон Ваҳобов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимидаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда у ўзининг Twitter'даги саҳифасида маълум қилди.
“Ўтган йиллар давомида Ўзбекистоннинг АҚШ, Канада ва Бразилиядаги элчиси бўлиб ишлаш катта шарафдир. Мен бу лавозимдан кетиб, Тошкентга қайтар эканман, эришган ютуқларимиздан фахрдаман – барчангизга қўллаб-қувватлаганингиз ва дўстлигимиз учун ташаккур, мен буни доимо қадрлайман”, деган у Twitter саҳифасида.
Жавлон Ваҳобов ўзбек ҳуқуқшуноси, дипломати бўлиб, 2017 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг АҚШ, Канада ва Бразилиядаги элчиси сифатида фаолият юритган. У Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосарлигига қайтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимига Фурқат Сиддиқов номзоди маъқулланган эди.
LiveБарчаси