Жасур Жалолиддинов “Нефтчи”ни тарк этди

Спорт

image

Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларида муваффақиятли тўп тепган "Нефтчи" клуби аъзоси Жасур Жалолиддинов Фарғона клубини тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Жасур Жалолиддиновга аҳил жамоамиз номидан келажакдаги фаолиятида омад ёр бўлишини, жамоамиз равнақи йўлида қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирамиз”, дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, 22 ёшли Жалолиддинов “Нефтчи” сафида жами 10 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг фарғоналиклар билан шартномаси 2025 йил ноябригача мўлжалланган эди, бироқ томонлар муддатидан аввал келишувни бекор қилди. Жалолиддинов клубнинг иккинчи давра ўйинларида иштирок этмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жасур Жалолиддинов Нефтчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made