ЖАРда 5 қаватли уйдан чиққан ёнғин оқибатида 73 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
31 Август 2023
5757Жанубий Африканинг энг йирик шаҳри Йоханнесбург марказидаги беш қаватли бинода ёнғин содир бўлди. Оқибатда 73 киши ҳалок бўлди ва 52 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
Маълумотларга кўра, ёнғин уйсизлар истиқомат қиладиган норасмий аҳоли пунктида содир бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бинода 200 га яқин одам яшаган.
Омон қолганлар енгил тан жароҳати олган. Аҳолининг фикрича, ёнган бинода ҳали ҳам одамлар бўлиши мумкин.
Ҳалок бўлганлар орасида бир нафар бола ҳам борлиги айтилмоқда. Ёнғин маҳаллий вақт билан соат 01:30 атрофида содир бўлган. Ўт ўчирувчилар етиб келиб, одамларни эвакуация қилган.
Барча жабрланганлар шифохонага ётқизилган. Ёнғин сабабларига эса аниқлик киритилмаган. Расмийлар томонидан ёнғин тўлиқ ўчирилгани маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 26 август куни Руминиядаги суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида иккита портлаш содир бўлганди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлди ва 30 дан ортиқ киши яраланди.
LiveБарчаси