Жапаровнинг Путин билан қачон учрашиши маълум бўлди

Олам

image

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Россияга расмий ташриф билан боради. Бу ҳақда ТАСС дипломатик манбага асосланиб хабар берган. 

"Президентнинг ташрифи 24-25 февраль кунлари кутилмоқда", дейилган хабарда. 

Бу Жапаровнинг Қирғизистон раҳбари лавозимига сайланганидан бери биринчи хорижий ташрифи бўлади. 

Маълумот ўрнида, 28 январь куни Қирғизистоннинг сайланган Президенти Садир Жапаровнинг инаугурация маросими бўлиб ўтди. Ўша кундан у расман Президент лавозимида иш бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Жапаров

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг