Жапаровнинг кийими яна омма эътиборини тортди
Олам
−
09 Февраль 2023
31244Қирғизистон сегментидаги ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари мамлакат Президентининг кийиниш услубини диққат билан кузатишда давом этмоқда. Бу ҳақда “24 kg” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, бир неча кун аввал Қўй-Тош ҳарбий қисмига режадан ташқари ташриф буюрган Президент Жапаровнинг уст боши яна омма оғзига тушган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Жапаров эгнидаги PAUL & SHARK брендига мансуб кардиганга эътибор қаратган. Бренднинг расмий сайтида ушбу кардиган ҳозирда 781,20 еврога баҳоланмоқда. Бироқ аввал унинг нархи 1116 еврони ташкил этган.
Таъкидлаш жоизки, давлат раҳбари мода йўналишларини кузатиб боради ва гардеробини мунтазам янгилаб туради. Бу эса кўпинча ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлади. Масалан, ўтган йилнинг февраль ойида унинг Италия брендининг қимматбаҳо курткасида пойтахт бозорларини кезгани, август ойида 5000 долларлик кардигани, 2020 йилда эса 3000 долларлик жилети муҳокама қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Жапаров ўз даромадига қараганда 2,5 баробар қимматроқ кийиниши айтилганди.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси