Жапаровга Ўзбекистонга ташрифи давомида кимлар ҳамроҳлик қилади?
Жамият
−
18 Июль
10211Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров бугун, 18 июль куни давлат ташрифи билан Ўзбекистон Республикасига йўлга чиқди. Бу ҳақда Қирғизистон Президентининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ташриф доирасида Президент Садир Жапаров Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан икки томонлама музокаралар ўтказади, унда томонларни қизиқтирган барча соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек, Қирғизистон-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Шунингдек, Жапаров Қирғизистонинг Ўзбекистон Республикасидаги маданият кунларининг расмий очилиш маросимида иштирок этади.
Қирғизистон расмий делегацияси таркиби қуйидагилардан иборат:
- Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари – Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазири Бакит Тўробоев;
- Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев;
- Президент Администрацияси ташқи сиёсат бўлими мудири Муратбек Азимбакиев;
- Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муса Жаманбоев;
- Бош прокурор Максат Асаналиев;
- Таълим ва фан вазири Догдуркул Кендирбаева;
- Табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазири Азис Сапаралиев;
- Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Алтинбек Максутов;
- Соғлиқни сақлаш вазири Олимқодир Бейшеналиев;
- Транспорт ва коммуникациялар вазири Абсаттар Сиргабаев;
- Иқтисодиёт ва савдо вазири Данияр Амангельдиев;
- Меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазири Жилдиз Полотова;
- Энергетика вазири Таалайбек Ибраев;
- Адлия вазири Аяз Баетов;
- Президент ҳузуридаги Миллий инвестиция агентлиги директори Талантбек Иманов;
- Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Архитектура, қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш давлат агентлиги директори Нурлан Орунтаев;
- Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хизмати ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ишлари давлат агентлиги директори Кудайберген Базарбаев;
- Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат мулкини бошқариш давлат агентлиги директори Алмазбек Примов;
- Президентнинг Боткен вилоятидаги ваколатли вакили Абдикарим Алимбаев;
- Президентнинг Жалолобод вилоятидаги ваколатли вакили Тилек Текебаев;
- Президентнинг Норин вилоятидаги ваколатли вакили Алтинбек Эргешов;
- Қирғизистон Республикаси Президентининг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Элчибек Жантаев;
- Президентнинг Иссиқкўл вилоятидаги ваколатли вакили Уланбек Далиев;
- Бишкек шаҳар мэри Айбек Жунушалиев;
- Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат божхона хизмати раиси Самат Исабеков;
- Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати директори Уларбек Шаршеев.
LiveБарчаси