Жапаров сўзидан қайтди. Қонун парламентдан чақириб олиняпти

Олам

image

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров журналистлар ва ҳуқуқ фаоллари танқидига учраган Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун лойиҳасини парламентдан чақириб олишга қарор қилди. Бу ҳақда Қирғизистон давлат раҳбари матбуот котиби Аскат Алағозов маълум қилди. 

“Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг топшириғига кўра ОАВ тўғрисидаги қонун лойиҳаси қайтариб олинди”, деб ёзди у ўзининг Facebook’даги саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, бир неча кун аввал Жапаров Бишкекда оммавий ахборот воситалари раҳбарлари билан учрашув ўтказган, унда муҳокама қилинган масалалардан бири Жогорку Кенешда кўриб чиқилаётган “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қирғизистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўлган.  

“Йиғилиш якунлари бўйича ОАВ вакилларининг ахборотини эшитиб, ушбу қонун лойиҳаси бўйича улардан тушган таклифларни инобатга олган ҳолда Президент Садир Жапаров мазкур қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди”, деб ишонтирди Алағозов. 

Қирғизистон раҳбари бир йилдан сал муқаддам ОАВга тегишли қонун лойиҳасини парламентга юборган. Унда акс эттирилган қоидалар кўплаб оммавий ахборот воситалари, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва жамоат ташкилотларининг танқидига сабаб бўлди, улар лойиҳа мамлакатда сўз эркинлигини чеклайди ва журналистларга босимни кучайтиришни назарда тутади.  Хусусан, “Медиа сиёсати институти” жамоат фонди ўз ҳисоботида мазкур қонун лойиҳаси республика конституцияси ҳамда Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт нормаларига зид эканлигини кўрсатди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Садир Жапаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made