Жапаров Шавкат Мирзиёевни ШҲТ саммитида Ўзбекистон мустақиллиги куни билан табриклади (видео)
Олам
−
10:39 651 1 дақиқа
Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Бишкекда ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги билан табриклади. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.
Қайд этилишича, Қирғизистон раҳбари Ўзбекистон учун байрам куни бўлишига қарамай, ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Бишкекка келгани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирган.
“Ҳурматли Шавкат Миромонович, мамлакатингиз учун муҳим ва байрамона бўлган бу кунда Бишкекка келиб, йиғилишимизда иштирок этиш имкониятини топганингиз учун сизга алоҳида миннатдорлик билдираман”, деган Садир Жапаров.
Маълумот учун, бугун, 1 сентябрь куни Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги нишонланмоқда. Шу муносабат билан мамлакатнинг барча ҳудудларида байрам тадбирлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ва мамлакат халқига давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан табрик йўллаганди.
Live
Барчаси