Жапаров Путинга “подход” қилди
Олам
−
16 Сентябрь 2022
17550Москва – Бишкекнинг асосий стратегик иттифоқчиси. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров бугун, 16 сентябрь куни Россия етакчиси Владимир Путин билан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасидаги учрашувда айтиб ўтди.
“Россия анъанавий равишда бизнинг етакчи савдо-иқтисодий ҳамкоримиз ва асосий стратегик иттифоқчимиз бўлиб келган”, дейди Жапаров.
У Путинни кўрганидан жуда хурсанд эканлигини қўшимча қилди.
Қирғизистон Президенти мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмининг ўсиш суръатлари, икки томонлама ривожланиш жамғармаси кўмагида инвестиция лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилаётганини таъкидлади.
“Бугунги кунда Жамғарма умумий қиймати 440 миллион доллар бўлган 3200 та лойиҳани маъқуллади”, дея тушунтирди Жапаров.
Шунингдек, у Қирғизистонда рус тилида ўқитиладиган умумтаълим мактабларини ташкил этиш борасидаги ишларга эътибор қаратган.
“Ишончим комилки, бугунги учрашувимиз Россия ва Қирғизистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга ёрдам беради”, дейди Жапаров.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь