Жапаров Путин билан кўришиш учун жўнаб кетди 

Олам

image

Бугун, 24 май куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Россия Президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш учун Сочига жўнаб кетди. Бу ҳақда Қирғизистон раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.  

Учрашув давомида икки давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, Қирғизистон ва Россия ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш истиқболлари, шунингдек коронавирус пандемиясига қарши чоралар ва Қирғизистон давлатига Россия вакциналарини етказиб бериш масалаларини муҳокама қиладилар. 

Жапаровга Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев, Президент маъмурияти Ташқи сиёсат бўлими раҳбари Дастан Душекеев ва Россиядаги элчи Гулнора-Клара Самат ҳамроҳлик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Жапаров

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг