Жапаров президентлик сайловида яна номзодини қўйишини айтди (видео)

Олам

image

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров навбатдаги президентлик сайловида иштирок этиб, иккинчи муддатга сайланиш учун номзодини қўйиш нияти борлигини билдирди. У бу ҳақда журналист Али Токтакуновга берган интервьюсида маълум қилди.

“Мен яна бир муддатга номзодимни қўйиш ва ишимни давом эттириш ниятидаман. Сайловда иштирок этишни истаганлар номзодини қўйсин. Ҳеч кимни чекламаймиз”, деган Садир Жапаров.

Маълумот учун, Қирғизистонда навбатдаги президентлик сайлови 2027 йил 27 январь куни ўтказилиши керак.

Амалдаги мамлакат раҳбари Садир Жапаров 2021 йил 10 январь куни бўлиб ўтган муддатидан олдинги президентлик сайловида 79,2 фоиз овоз билан ғолиб чиққан. У 2021 йил 28 январь куни президент лавозимига киришган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Қамчибек Ташиевни 2027 йилги президентлик сайловларига тайёрламоқчи бўлганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг