Жапаров “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темирйўли бўйича келишувни ратификация қилди
Олам
−
27 Июнь
4590Қирғизистон Президенти Садир Жапаров “Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темирйўли лойиҳасини биргаликда илгари суриш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Шартнома 6 июнь куни Пекинда имзоланган эди. Қирғизистон Республикасининг тегишли қонуни Жогорку Кенеш (парламент) томонидан 19 июнь куни қабул қилинган.
Қайд этилишича, янги темирйўл йўлаги Евросиё кўпригининг жанубий тармоғига айланади ва Жануби-Шарқий, Ғарбий Осиё ва Яқин Шарқ бозорларига, жумладан Туркия ва ундан кейин Европа Иттифоқига чиқиш йўлини очади.
Азизбек Эшмаматов
LiveБарчаси