Жапаров дам олиш учун Иссиқкўлга борди. Аҳоли вакиллари уни ўраб олди (видео)

Олам

image

Бугун, 19 июль куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров мамлакат ҳудудида жойлашган Иссиқкўлда бўлиб турибди. Бу катта эҳтимол билан эртага яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити муносабати билан белгиланган дам олиш кунлари билан боғлиқ. Қирғизистон Президенти ўзининг Telegram каналида пост қолдирди ва барчани соҳилга дам олишга таклиф қилди.

“Иссиқкўл. Бу ерда деярли бир вақтнинг ўзида тўрт фаслни учратиш мумкин. Қиш, куз, баҳор ва ёз. Бугун 2021 йил, 19 июль. Бутун дунёдан Иссиқкўлда дам олишга келинг. Июнь, июль, август — ёзги таътил учун яхши вақт. Ноябрь, декабрь, январь, февраль, март ойлари — Қоракўлда чанғи учиш вақти. Хуш келибсиз!” дея ёзган Садир Жапаров.

 

Ижтимоий тармоқларда мамлакат Президенти Чўлпон-Ота шаҳрининг соҳилига боргани акс этган фотосурат тарқалмоқда. Фотосуратларга кўра, у соҳилда дам олиб юрган аҳоли вакиллари билан суратга тушган. Маҳаллий ОАВнинг Президент маъмуриятига таяниб хабар беришича, Садир Жапаров ҳақиқатан ҳам Иссиқкўлда бўлиб турибди.

Маълумот ўрнида, Садир Жапаров жорий йилнинг 10 январь куни Қирғизистонда муддатидан олдин ўтказилган президентлик сайловида 79,23 фоиз овоз билан ғолиб бўлиб, 28 январдан ўз лавозимига киришди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

300

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг