Жапаров администрациясида коррупцион схема аниқланди (видео)
Олам
−
19 Октябрь 2021
16686Қирғизистон Президенти маъмурияти мулозими 21 млн сўмдан ортиқ пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берган.
Таъкидланишича, Қирғизистон Республикаси Президенти маъмуриятининг Афв этиш бўйича комиссияси масъул котиби Таалайбек Апенов маҳкумни муддатидан олдин озод қилиш учун товламачилик қилган. Мансабдор шахс кеча, 18 октябрь куни 170 минг сом пора олаётган вақтда қўлга олинган.
“Афв этилиши ва қамоқдан муддатидан олдин озод этилиши керак бўлган шахслар рўйхатини тузиш ва тасдиқлашда коррупция схемаси ўрнатилган”, дейилган хабарда.
Маълумотларга кўра, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь