Жапаров ҳам Туркияга кетяпти

Олам

image
0:00
0:00
download

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Анқарада бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида иштирок этади. Бу ҳақда Қирғизистон давлати раҳбари матбуот котиби Эрбол Султонбоев маълум қилди. 

“Президент Туркий давлатлар ташкилотининг Анқарада бўлиб ўтадиган саммитида иштирок этади. Режага кўра, 15-16 март кунлари Анқарада бўлиб ўтадиган учрашувда ТДТ таркибига кирувчи давлатлар раҳбарлари табиий офатларга қарши курашда ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва бундай вазиятларда гуманитар ёрдам кўрсатиш масалаларини муҳокама қиладилар”, дейди у. 

Анқара саммитига жаҳон ҳамжамиятида фақат Анқара томонидан тан олинган Шимолий Кипр Турк Республикаси ҳам кузатувчи сифатида таклиф этилди. 

Шунингдек, Жапаровнинг ташрифи доирасида 16-17 март кунлари Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган, унда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳам давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев бугун, 15 март куни Туркияга жўнаб кетишини, эртага, 16 март куни Туркий Давлатлар Ташкилоти саммитида иштирок этишини тасдиқлади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Садир Жапаров Туркий давлатлар ташкилоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг