Жанубий Осетия нима учун Россияга қўшилмоқчилиги ошкор бўлди
Олам
−
31 Март 2022
21950Жанубий Осетия субъект сифатида Россия таркибига кириб, кейинчалик эса Шимолий Осетия билан бирлашиш ниятида. Бу ҳақда Жанубий Осетия Президенти Анатолий Бибилов маълум қилди.
“Бизда аллақачон Алания бор: ҳам Шимолий Осетия-Алания ва Жанубий Осетия ҳам – Алания давлати ҳисобланади. Биз Россия Федерациясининг бир қисми бўлганимизда, субъектларни бирлаштириш билан боғлиқ тартиблар ҳам бўлади. Ҳозирда Жанубий Осетия Россия Федерацияси таркибига Россия субъекти сифатида кириши мумкин. Менинг фикримча, Осетияни бирлаштириш зарур”, дейди Бибилов
Унинг қайд этишича, Россия Федерацияси таркибига кириш жамият учун муҳим бўлган республика хавфсизлигини сезиларли даражада оширади.
“Россия Федерациясининг янги Конституциясида мамлакат таркибидаги ҳудудларни ҳеч кимга бермаслиги белгилаб қўйилган. Бу Жанубий Осетия Республикаси аҳолиси хавфсизлигини сезиларли даражада оширади”, дейди Осетия раҳбари.
Бибиловнинг сўзларига кўра, Россиянинг бир қисми сифатида республика иқтисодий ривожланиш учун кўпроқ имкониятларга эга бўлади.
Маълумот ўрнида, 2008 йил 26 августда, Грузиядаги “беш кунлик уруш”дан кўп ўтмай, Россиянинг ўша пайтдаги Президенти Дмитрий Медведев Россия Федерацияси томонидан Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ўшандан бери Жанубий Осетия раҳбарияти Россияга қўшилиш бўйича референдум ўтказиш режасини бир неча бор эълон қилган эди.
Аввалроқ, Жанубий Осетия яқин келажакда Россияга қўшилиш учун “қонуний қадамлар” қўймоқчилиги ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15