Жанубий Кореядаги мудофаа заводида кучли портлаш бўлди. Қурбонлар бор (видео)
Олам
−
10:32 1588 1 дақиқа
Бугун, 1 июнь куни Жанубий Кореянинг Тэжон шаҳридаги мудофаа саноати корхоналаридан бирида юз берган кучли портлаш оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб, “Yonhap” агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 10:59 да содир бўлган. Портлашдан сўнг завод ҳудудида ёнғин келиб чиққан.
Мамлакат Президенти Ли Чжэ Мён воқеа юзасидан барча мавжуд ресурсларни сафарбар этиб, қутқарув ишларини тезлаштириш бўйича топшириқ берган.
Ҳозирда ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этиш ишларини олиб бормоқда. Мутахассислар ёнғин тўлиқ ўчирилгач, қурбонлар сонига аниқлик киритиши ва ҳодиса сабабларини ўрганишни бошлаши кутилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш заводнинг биринчи қаватида ракета двигателлари учун ишлатиладиган ёқилғининг алангаланиши оқибатида юз берган.
Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари ҳодиса юзасидан тергов бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мьянманинг шимоли-шарқида жойлашган Каунгтуп қишлоғида юз берган кучли портлаш оқибатида камида 46 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси