Жанубий Кореяда ёнғинда вафот этган ўзбекистонликнинг жасади Тошкентга жўнатилди

Жамият

image

Жорий ийлнинг 9 май куни Сеул шаҳридаги квартирада содир бўлган ёнғин натижасида ўзбекистонлик талаба Ф.М. (1996 йилда туғилган) ҳалок бўлган яна бир талаба М.Ю. эса жиддий жароҳатланган. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар тарқатди.

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонасига кўра, ёнғин натижасида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароси Ф.М. нинг жасади Тошкентга жўнатилган.

Ёнғин чоғида иккинчи даражали куйиш олган талаба М.Ю. (1997 йилда туғилган) эса, “Ҳанил” касалхонасига жойлаштирилган, унга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 11 май куни жабрланувчининг отаси ва акаси Сеул шаҳрига етиб келди ҳамда М.Юлдашев таълим олган  “Ҳанкук” университети кўмагида уларга яшаш жойи борасида ва бошқа масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирги пайтда Жанубий Корея томони ёнғиннинг барча сабабларини аниқлаш учун тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг