Ўзбекистонлик талаба Жанубий Кореяда ёнғин сабаб ҳалок бўлди
Олам
−
10 Май 2019
6328Жанубий Кореяда таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароси ёнғин натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 9 май куни Сеул шаҳрида ўзбекистонлик талабалар 1997 йил туғилган Мутал Юлдашев ва 1996 йил туғилган Фаррух Мўминов яшовчи квартирада ёнғин содир бўлган. Натижада Фаррух Мўминов воқеа жойида вафот этган. Мутал Юлдашев иккинчи даражали куйиш жароҳатини олган ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун Ҳанил шифохонасига олиб борилган.
Ўзбекистоннинг Сеулдаги консули ва яқин дўстлари иштирокида марҳумни аниқлаш борасида амалиёт ўтказилган. Дипломатик ваколатхона вакиллари Мутал Юлдашевнинг аҳволидан ҳам хабар олган. Врачлар беморнинг ҳолатини оғир деб баҳолаяпти.
Ҳозирда полиция томонидан ёнғин сабабларини ва ҳодисага сабаб бўлган бошқа барча омилларни аниқлаш учун тергов олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ мазкур ҳолатни Элчихона назоратда ушлаб турибди, Ҳанил шифохонаси раҳбарияти билан мулоқотда бўлиб турибди ва Фаррух Мўминов жасадини Ватанга жўнатиш масаласи устида иш олиб бормоқда.
LiveБарчаси