Жанубий Кореяда шифокорлар иш ташламоқда

Олам

image

Корея Республикасидаги йирик шифохоналар беморларга хизмат кўрсатишда қийинчиликларга дуч келмоқда. Бу ҳақда “YonhapNews” агентлиги хабар берди.

Аниқланишича, шифокорлар тиббиёт муассасаларида тиббиёт факультети талабалари ҳамда стажёрларнинг кўпайиб кетганидан норози бўлган ва кетма-кет учинчи кун иш ўринларини намойишкорона тарк этишмоқда. 

Расмийлар стажёрлар ва резидент шифокорлар тарафини олгани сабабли, соҳа вакиллари ва ҳукумат ўртасидаги зиддият кучайди, дейилади хабарда. 

Қайд этиш жоиз, Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Пак Мин Су шифохонадаги вазият билан танишганида, 9 минг 275 нафар стажёр мутахассислар истеъфога чиқиш тўғрисида ариза топширгани ва улардан 8024 нафари ишини тарк этгани маълум бўлган.

Вазир ўринбосари тиббиёт ходимларини йиғиб, улар билан учрашув ўтказган. Мансабдор уларни ҳукумат билан музокаралар олиб боришга чақириб, айни пайтда беморлар уларнинг кўмагига муҳтожлигини эслатиб қўйган.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Жанубий Корея шифокорлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made