Жанубий Кореяда ҳарбий дрон ва вертолёт тўқнашиб кетди
Олам
−
17 Март
2394Бугун, 17 март куни Жанубий Кореянинг Сеул шаҳри шимолидаги аэродромда разведкачи “Heron” дрони “Surion” вертолёти билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Жанубий Корея қуролли кучларига таяниб, “Yonhap” хабар берди.
Маълумотларга кўра, тўқнашув “Heron” учувчисиз самолёти бугун соат тахминан 13:00 да армия базасига қўнмоқчи бўлганида юз берган ва бу ёнғин 20 дақиқада ўчирилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, аммо жиҳозлар бутунлай ёниб кетган.
“Ҳодисанинг аниқ сабаблари юзасидан суриштирув ишлари бошланган. Ҳарбийлардан бирининг айтишича, ўша пайтда Шимолий Корея томонидан ҳудудда GPS сигналларини блокировка қилишга уринишлар қайд этилмаган. Ҳеч ким жабрланмаган, бироқ “Korea Aeropace Industries” томонидан ишлаб чиқарилган дрон ва вертолёт бутунлай вайрон бўлган”, дейилади хабарда.
Ушбу ҳодиса Жанубий Корея ва Қўшма Штатлар ўзларининг “Freedom Shield” деб номланган баҳорги асосий машғулотларини ўтказаётган пайтда юз берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия қирғоқлари яқинида нефть танкери ва юк кемаси иштирокида тўқнашув содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Бунёд Келдибоев
LiveБарчаси