Жанубий Корея янги ракетасини синовдан ўтказди
Олам
−
25 Июнь 2025 4659 1 дақиқа
Жанубий Корея ҳозирда ишлаб чиқилаётган ўзининг узоқ масофали ҳаво-ер бошқариладиган ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда Мудофаа сотиб олиш агентлиги (DAPA) расмийларига таяниб, “Yonhap” ахборот агентлиги хабар берди.
Расмийларнинг сўзларига кўра, синовлардан кўзланган асосий мақсад ракетанинг функционаллигини бузмаган ҳолда самолётдан хавфсиз тарзда ажратиш қобилиятини текшириш эди. Синовлар муваффақиятли деб топилди.
DAPA вакилларининг қайд этишича, учириш 2018 йилда бошланган узоқ масофали ракеталарни яратиш дастурининг муҳим босқичи бўлди. Ракетани юқори аниқликдаги зарбалар учун KF-21 кўп мақсадли қирувчи самолётлари арсеналига бирлаштириш режалаштирилган.
“Ракета 2027 йилга мўлжалланган KF-21 билан тўлиқ миқёсдаги интеграция синовидан олдин енгил ҳужумчи FA-50 самолёти ёрдамида қўшимча синовдан ўтади”, деди расмийлар.
Live
БарчасиЯман пойтахти Сана кўчаларига Эрон билан бирдамлик билдириш учун бир миллиондан ортиқ киши чиқди.
15:38
Эроннинг МАГАТЭ даги элчиси АҚШ ва Исроил Натанз ядровий иншоотларини нишонга олганини айтмоқда
15:09