Жанубий Корея ва Шимолий Корея ўртасидаги фаразий уруш дунёга 4 триллион долларга тушади – “Bloomberg”
Олам
−
29 Июль
7396Корея Республикаси ва КХДР ўртасидаги кенг кўламли урушнинг биринчи йили жаҳон иқтисодиётига 4 триллион доллар зарар келтириши мумкин, бу жами жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 3,9 фоизини ташкил қилади. Гипотетик сценарийнинг бундай баҳолари “Bloomberg” томонидан тақдим этилди.
Қайд этилишича, Корея яриморолида тўлақонли уруш бўлиши “жуда даргумон”. Бироқ агар можаро юзага келса, инсоний ва иқтисодий йўқотишлар ҳалокатли бўлади.
КХДР ва Корея Республикаси ўртасидаги жанговар ҳаракатларнинг биринчи йили, ушбу фаразий сценарий таҳлилига кўра, жаҳон иқтисодиётига 4 триллион доллар зарар келтириши мумкин, бу эса жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 3,9 фоизини ташкил қилади.
Агентлик таъкидлашича, бу Украинадаги уруш оқибатларидан “икки баравар кўпроқ”.
“Урушда миллионлаб одамлар ҳалок бўлиши мумкин”, дея қўшимча қилади “Bloomberg”.
КХДР артиллерия зонасида жойлашган пойтахт Сеул ҳудудида тахминан 26 миллион киши истиқомат қилади – Корея Республикаси аҳолисининг ярми. Агентлик Корея Республикасини “геосиёсий носозлик асосида қурилган яримўтказгичлар заводи” деб атайди. Samsung Элеcтрониcс дунёдаги DRAM чипларининг тахминан 41 фоизини ва NAND хотира чипларининг 33 фоизини етказиб беради.
Жанубий Корея корпорациясининг маҳсулотлари АҚШда ҳам, Хитойда ҳам сотиб олинади. Сеул ва унинг атрофидаги ҳудудлар мамлакатдаги чип ишлаб чиқаришнинг 81% ва саноат ишлаб чиқаришининг 34 фоизни ташкил қилади.
Агентликнинг фикрича, яриморолда уруш бошланган тақдирда Жанубий Кореянинг яримўтказгич заводлари Шимолий Корея артиллерияси ва унинг қисқа масофали баллистик ракеталари нишонига айланиши мумкин.
Можаронинг биринчи йилида Корея Республикаси ялпи ички маҳсулоти 37,5 фоизга қисқариши мумкин эди. Агентлик таҳлилига кўра, Жанубий Корея яримўтказгичлари ва бошқа товарлар экспортининг қисқариши Хитой ялпи ички маҳсулотининг 5 фоизга, Америка иқтисодиёти эса 2,3 фоизга қисқаришига олиб келиши мумкин.