Шимолий Корея етакчисининг тоби қочгани ростми? Турли маълумотлар ўртага чиқмоқда

Олам

image

Аввалроқ АҚШ разведкаси Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг жарроҳлик амалиётидан сўнг соғлиғининг ёмонлашиши тўғрисидаги маълумотларни ўрганаётгани ҳақида хабар берган эдик.

КХДР Давлат кенгаши раиси Ким Чен Ин Пхеньян ташқарисида жойлашган ва одатдагидек ишлашда давом этмоқда. Бу ҳақда бугун, 21 апрель куни Жанубий Корея Президенти маъмуриятининг юқори мартабали вакили маълум қилган.

“Бизнинг тушунишимизча, раис Ким Чен Ин ҳозирда ўзининг энг яқин шериклари билан қишлоқда яшамоқда. У одатдаги фаолиятини давом эттираётганга ўхшайди”, дея расмий манбанинг сўзларидан иқтибос келтирган “Yonhap” агентлиги.

Жорий йилнинг 16 апрель куни Корея марказий телеграф агентлигининг (КМТА) хабар беришича, Ким Чен Ин узоқ йиллар давомида биринчи марта бобоси ва КХДР асосчиси Ким Ирнинг 108 йиллиги маросимида иштирок этмаган. У 11 апрелдан бери Корея Меҳнат партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюросининг ички сиёсат масалалари бўйича йиғилишини ўтказгандан бери жамоатчилик олдида кўринмаган.

Жанубий Кореянинг Daily NK газетаси Шимолий Кореядаги манбасига таяниб хабар беришича, Ким Чен Ин ҳозирда юрак-қон томир тизимида ўтказилган операциядан сўнг даволанмоқда.

КХДР раҳбари ҳозирда Пхеньяндан 100 км шимоли-шарқда жойлашган Мёхянсан тоғлари ҳудудидаги дачасида соғлиғини тикламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 12 апрель куни Пхеньян клиникаларининг энг яхши жарроҳлари КХДР катта раҳбарлари учун ихтисослашган касалхонага чақирилган. Керакли муолажаларни ўтказгандан сўнг, Ким Чен Иннинг ҳолати яхшиланишни бошлади ва 19 апрелда кўпчилик шифокорларнинг уйига кетишига рухсат берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шимолий Корея

Баҳолаганлар

569

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг