Жанубий Корея разведкаси фавқулодда ҳолат режимига ўтди
Олам
−
24 Декабрь 2023
15400Корея Республикаси Миллий разведка хизмати Шимолий Кореянинг (КХДР) эҳтимолий провокациялари сабабли фавқулодда ҳолат режимига ўтди. Бу ҳақда хизмат раҳбарияти йиғилиш давомида маълум қилган.
“Шимолий Корея ёлғон маълумот тарқатиш орқали жамоатчилик фикрини бўлишга уриниши мумкин”, дейилади агентлик хабарида.
Кенг миқёсдаги киберҳужумлар ва дрон ҳужумлари каби паст интенсивликдаги провокациялар эҳтимоли ҳам инкор этилмайди.
Қайд этилишича, агентлик КХДРда кечаю кундуз кузатув олиб боради ва асосий хавфсизлик объектларида текширувлар ўтказади.
Маълумот учун, 21 декабрь куни Шимолий Корея расмийлари мамлакатга қарши ядро қуролини қўллаш билан боғлиқ ҳар қандай провокацияга ядровий зарба билан жавоб беришни ваъда қилган.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея жорий йил сентябрь ойи ўрталарида КХДР билан алоқадор 12 нафар шахсга санкция қўллаган эди.
LiveБарчаси