Жанубий Корея Президенти Туркманистонга келди
Олам
−
10 Июнь
6781Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль бугун, 10 июнь куни давлат ташрифи билан Туркманистонга келди. Бу ҳақда "Туркманистон: Олтин аср" хабар берди.
Ташриф муносабати билан Туркманистон пойтахти халқаро аэропортидаги байроқ устунларига икки давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди. Юн Сок Ёлни расмий шахслар кутиб олди.
"Ўрнатилган эзгу меҳмондўстлик анъаналарига кўра, мартабали меҳмонга нон-туз, гуллар совға қилинди", дейилади хабарда.
Президент Юн Сок Ёль аэропортдан Ашхободдаги “Ўғузкент” меҳмонхонасида жойлашган ташриф давомида ажратилган қароргоҳга йўл олди.
"Корея Республикаси раҳбарининг икки кунлик ташрифи доирасида Ашхобод шаҳрида Туркманистон-Корея музокаралари юқори даражада бўлиб ўтади", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Корея Президенти Юн Сок Ёль 10-15 июнь кунлари давлат ташрифи билан Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонда бўлиши хабар қилинганди.
LiveБарчаси
22 Октябрь