Жанубий Корея Президенти Ўзбекистонга келади

Жамият

image

Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль 10-15 июнь кунлари давлат ташрифи билан Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда журналистларга Жанубий Корея етакчиси маъмурияти ходими Ким Тхэ Хё маълум қилди.

“Марказий Осиё қадимий Ипак йўлининг асосий қисми бўлган, Европа ва Осиёни боғловчи стратегик маскан эди", дейди Миллий хавфсизлик бюроси директорининг биринчи ўринбосари Ким Тхэ Хё.

Унинг сўзларига кўра, Украина ва Яқин Шарқдаги вазият каби кўплаб инқирозлар фонида минтақанинг аҳамияти ортиб бормоқда. Президентга рафиқаси ҳамроҳлик қилади.

Май ойида Украина Президенти Владимир Зеленский Юн Сок Ёлни Швейцарияда 15-16 июнь кунлари бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда иштирок этишга таклиф қилган эди. 3 июнь куни Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги таклифнома ҳали ҳам кўриб чиқилаётганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жанубий Корея Юн Сок Ёль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг