Жанубий Корея КХДРни огоҳлантирди
Олам
−
11 Январь 2022
11714Корея Республикаси Қуролли Кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси КХДР ҳукуматини ракета синовларини зудлик билан тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда “The Korea Herald” газетаси хабар берган.
“Биз учирмаларни зудлик билан тўхтатишга чақирамиз, чунки улар халқаро тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид солади, шунингдек, Корея яриморолида тинчлик ўрнатиш бўйича давом этаётган дипломатик саъй-ҳаракатлар шароитида ҳарбий кескинликни пасайтиришга ёрдам бермайди”, дейилган хабарда.
Жанубий Корея КХДР томонидан баллистик ракеталарнинг учирилиши “БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини очиқдан-очиқ бузаётганини” таъкидлаган.
Қайд этилишича, Жанубий Корея ҳарбийлари ракеталарни аниқлаш ва тутиб олиш имкониятига эга, шунингдек, жавоб тизимларини кучайтиришда давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 11 январь куни маҳаллий вақт билан соат 07:27 да (Тошкент вақти билан 03:27) КХДРнинг ички қисмидан Япон денгизи йўналишида баллистик ракета учирилди. Жанубий Корея ҳарбийлари ҳозирда ракетанинг учиш масофаси ва баландлигини таҳлил қилмоқда.
LiveБарчаси