Жамшид Хўжаев Озарбайжон Президенти қабулида бўлди
Жамият
−
23 Сентябрь
3445Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев бугун, 23 сентябрь куни Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаевни қабул қилди. Бу ҳақда Озарбайжон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Жамшид Хўжаев Озарбайжон Ўзбекистон учун муҳим давлатлар қаторида муносиб ўрин тутишини, Озарбайжон ҳам минтақавий, ҳам жаҳон миқёсида катта таъсирга эга эканини таъкидлаган. Президент Илҳом Алиев қарорлари туфайли озод этилган Озарбайжон ҳудудларида, жумладан, тарихий Шуша ва Хонкенди шаҳарларида амалга оширилаётган кенг кўламли реконструкция ва тиклаш ишлари Ўзбекистон томонидан диққат билан кузатилаётганини маълум қилган.
Хабарга кўра, Озарбайжон Президенти Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида икки мамлакат ишбилармонлари билан бўлиб ўтган учрашувга тўхталиб, инвестиция лойиҳалари устида фаол иш олиб бориш муҳимлигини таъкидлаган. Шу муносабат билан Илҳом Алиев икки давлат ўртасида ташкил этилган қўшма инвестиция фонди аниқ лойиҳаларга ўзлаштирилганини қайд этган. Шунингдек, Жамшид Хўжаев мамлакат раҳбарини 20 сентябрь – Озарбайжон Давлат суверенитети куни билан табриклаган.
Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг истиқболли йўналишлари ҳам муҳокама қилинган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев Ўзбекистонга ташриф чоғида мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев билан Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолаб, Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлиси қарорини қабул қилган эди.
LiveБарчаси