Жамшид Хўжаев Бош вазирга ўринбосар бўлади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

Бугун, 16 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига Жамшид Хўжаев номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.

Маълумот учун, Жамшид Хўжаев 1979 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (2000 йил) ва Буюк Британия Бирмингем университети (2003 йил) ни тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – халқаро иқтисодий муносабатлар, давлат бошқаруви. 

Жамшид Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Халқаро резервларни бошқариш департаменти директори (2009-2017 йиллар), Ўзмиллийбанк Бошқаруви Раисининг биринчи ўринбосари (2017-2017 йилларда), Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Раисининг биринчи ўринбосари – Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш Инспекцияси бошлиғи (2017 йилда), Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири (2017-2019 йиллар) лавозимларида фаолият олиб борган.

Хўжаев 2019 йил 28 январдан бери қишлоқ хўжалиги вазири лавозимидан ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, бугунгача Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимида фаолият юритган Сардор Умурзоқов Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари этиб тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

415

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг