Жамшид Қўчқоров “энг яхши Молия вазири” деб топилди
Жамият
−
20 Октябрь 2019 12460 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров “2019 йилнинг энг яхши Молия вазири” деб топилди.
Буюк Британиянинг нуфузли “Global Market” нашри (“Euromoney Institutional Investor”нинг қисми) Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоровни “Марказий ва Шарқий Европа минтақаси бўйича (шу жумладан МДҲда) “2019 йилнинг энг яхши Молия вазири” деб эътироф этди.

Ушбу нашр таҳририяти Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини либераллаштиришда, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакат иқтисодий ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотларни, хусусан: валюта бозорини либераллаштириш, солиқ соҳасидаги ислоҳотлар, савдо чекловларини енгиллаштириш ва давлат суверен облигацияларнинг эмиссиясини самарали ўтказишда эришилган катта ютуқларни юқори баҳолади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь