Жамшид Қўчқоров: “Экспортимиз қарийб 11 фоизга, импортимиз 10 фоизга камайди”

Жамият

image

Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиши 4,1-4,4 фоиз атрофида бўлиши кутиляпти. Бу ҳақа Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Марказий банки Бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдан ташқари йиғилиши якунлари ва унда қабул қилинган қарор юзасидан ўтказилаётган онлайн брифингда маълум қилди. 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров коронавирус туфайли бутун дунёда юзага келаётган иқтисодий инқирозлар Ўзбекистонга ҳам ўз таъсирини бевосита ва билвосита кўрсата бошлаганини маълум қилди.

“Биринчи чорак бўйича ялпи ички маҳсулот 4,1-4,4 фоиз атрофида ўсиши кутилмоқда. Ўтган йили 1-чоракда ЯИМ 5,3 фоизга ўсганди. Саноатда ўсиш суръатлари 4 фоизни ташкил қилди. Экспортимиз қарийб 11 фоизга қисқарди, импортимиз 10 фоизга камайди. Иккинчи чорак биз учун ўта мураккаб бўлиши кутиляпти. Чунки бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам карантин билан боғлиқ чекловлар апрель ойига тўғри келяпти ва май ойида ҳам давом этиши эҳтимоли катта”, деди Жамшид Қўчқоров.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш учун Инқироз жамғармаси тузилган ва унга 10 трлн сўм маблағ ажратилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жамшид Қўчқоров

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг