Жалоловнинг устози қанча маош олиши маълум бўлди
Спорт
−
16 Декабрь 2022
39495Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев бокс профессори унвонини олганидан сўнг қанча маош олишини айтди. Бу ҳақда Sports.kz сайти хабар берди.
Гап шундаки, Ўзбекистонлик мураббийнинг профессор унвонини олиши қўшни Қозоғистон ОАВнинг ҳам эътиборини тортди. Қиличевдан интервью олган қозоқ сайти мураббийнинг маошига ҳам қизиқди.
"Энди маошим сезиларли даражада ошади. Аниқроғи, профессор унвони учун 2 минг доллар қўшилади. Бизнинг пулимиз билан – 20 миллион сўм. Шунда маошим қўшимча тўловлар эвазига 3 минг, максимум 4 минг долларни ташкил қилади. Бизда тизим бор – шогирдларинг яхши натижа қайд этса, Олимпия қўмитасидан кўпроқ мукофот пули олиш мумкин", дейди Қиличев.
Маълумот учун, Қиличев Исроил Мадримов Муроджон Аҳмадалиев, Баҳодир Жалолов, Элнур Абдураимов, Қудратилло Абдуқаҳҳоров, Санжар Турсунов ва бошқа кўплаб машҳур спортчиларга устозлик қилган.
LiveБарчаси