Жалоловга финалда рақиб бўлиши кутилган қозоқ боксчиси Олимпиада билан хайрлашди
Спорт
−
30 Июль 2024 45063 1 дақиқа
Кеча, 29 июль куни Париж Олимпиадасининг бокс баҳсларида энг оғир вазнли чарм қўлқоп усталари рингга кўтарилди. +92 кг вазнда медаллар учун кураш олиб бориши кутилган қозоғистонлик Қамшибек Кўнкабаев мусобақани эрта тарк этди.
Дастлабки жангда Кўнкабаев 25 ёшли испаниялик Айюб Гадфа билан тўқнаш келиб, имкониятни бой берди. Жанг ҳакамлари 3:2 ҳисобида Гадфанинг ғалабасини қайд этди.
Эътиборлиси, 32 ёшли Кўнкабаев Олимпиада финалида Баҳодир Жалолов тўқнаш келиши кутилаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов Париж Олимпиадасининг илк босқичида норвегиялик боксчи билан тўқнаш келиб, ғалаба қозонганди.