Жаҳонгир Ортиқхўжаев қачон таътилга чиқиши аниқ бўлди

Жамият

image

Ўзбекистонда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари бирин-кетин меҳнат таътилига чиқиб, саломатлигини тиклаётгани ҳақида хабарлар берган эдик. Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг режаланган меҳнат таътили қишдан баҳор фаслига кўчирилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди. 

Ҳокимлик ахборотида Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг айнан қачон ва қанча муддат давомида таътилда бўлиши айтилмаган. У таътилни катта эҳтимол билан Ўзбекистонда ўтказади. 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ва Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда 15 нафар ҳудудий ҳокимлар даволаниш учун таътилга чиқди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Баҳолаганлар

282

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг