Жаҳондаги яна бир тил 10 йилдан сўнг йўқ бўлиб кетиши айтилди

Олам

image

Шотланд (гэль) тили фавқулодда чоралар кўрилмаса, 10 йил давомида ўлик тиллар рўйхатини тўлдириши мумкин, деб маълум қилди Шотландиядаги Хайлендс ва Айлендс университетининг британиялик олимлари. Бу ҳақда “The Guardian” газетаси ёзмоқда.

"Биз оғзаки тилда (гэльча) гапирадиган фуқаролар ўртасидаги муносабатлар аста-секин йўқоладиган вазиятга тушиб қолдик. Бу тилдан фойдаланадиган одамлар бирлашмаси бузилмоқда ва гэль тилини қўллаб-қувватлаш учун жавобгар бўлганларни топиш керак. Бу муаммони ҳал қилишнинг бир усули. Мавжуд вазиятни сақлаш (тил нуқтаи назаридан) янада каттароқ инқирозни келтириб чиқариши мумкин", деди Хайлендс ва Айлендс университети профессори ва тадқиқот ҳаммуаллифи Конхур О'Гиллиган.

Олимларнинг таъкидлашича, ҳозирги пайтда доимий равишда гэль тилини ишлатадиган атиги 11 минг киши бор. Ҳисоб-китобларга кўра, 1980 йилга қадар шимоли-ғарбий Шотландия аҳолисининг 80 фоизидан кўпроғи мазкур тилда гаплашган. 2021 йилга келиб, у билан суҳбатлашувчилар сони деярли 45 фоизгача камайиши кутилмоқда. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу ҳолат тилни йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлади.

Олимлар, шунингдек, минтақа ёшлари ўз она тилларига камроқ қизиқиш билдираётганини таъкидламоқда. 1981 ва 2011 йиллар орасида 3 дан 17 ёшгача бўлган шотланд тилида сўзлашадиганлар сони 3 минг кишига камайган. 2011 йилда эса 2 мингдан кам вояга етмаганлар ота-боболарининг тилида сўзлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шотландия

Баҳолаганлар

212

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг