Жаҳондаги энг кекса профессионал футболчи рўйхатдан ўтказилди

Спорт

1_foto1_700

Миср футбол ассоциацияси (EFA) жаҳондаги энг кекса профессионал футболчини рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, бу футболчининг исми Из Элдин Баҳдер бўлиб, ёши 74 да. У Миср чемпионатининг 3-двизиони клуби “6 октябрь” жамоаси билан шартнома имзолаган. Футболчининг клуб билан келишуви тафсилотлари ошкор этилмаган. Баҳдер бошқа бирор клубда тажриба орттиргани ҳақидаги маълумотлар ҳам мавжуд эмас.

Миср футбол ассоциацияси ва футболчининг шахсан ўзи у жаҳондаги энг кекса футболчи эканлигини қайд этишлари учун “Гиннеснинг рекордлар китоби” вакилларини чақиришган. Бугунга қадар бу борада япониялик Кадзуёси Миура рекордчи ҳисобланади (53 ёш).

Миура жорий йилнинг январь ойида “Йокогама” футбол клуби билан шартнома имзолади. Ҳужумчи Япониянинг иккинчи двизиони клуби таркибида ҳамон тўп сурмоқда. У карьерасининг 34-мавсумини давом эттирмоқда. Япониялик 261 ўйин ўтказиб, 26 та тўп киритишга муваффақ бўлган.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

Теглар

футбол

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг